Ссылки доступа

Озода Раҳмонга адлия маслаҳатчиси мақоми берилди


Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўзининг катта қизи Озода Раҳмонга адлия давлат маслаҳатчси мақомини берди. Маълумки, Озода президент маъмуриятига раҳбарлик қилади.

Бу мақом Прокуратура ва Адлия идораларида энг юксак саналади. Бироқ, Тожикистон президенти маъмурияти сайтида бу борада маълумотлар йўқ. «Озодлик» радиосига маълум бўлишича, президент бу борадаги тегишли фармонга 25 май куни имзо чеккан.

Юридик фанлари номзоди Озода Раҳмон ўтган йили Тожикистон президенти маъмурияти раҳбари этиб тайинланган эди.

38- ёшли Озода Раҳмон Тожикистоннинг АҚШдаги элчихонасида ишлаган, Фавқулотда ва мухтор элчи дипломатик унвонига эга, 2009 йилда Тожикистон ташқи ишлар вазириннг биринчи ўринбосари этиб тайинлаган эди.

XS
SM
MD
LG