Ссылки доступа

АҚШ Бош прокурори: мен Росия билан тил бириктириш тўғрисида ҳеч нарса билмайман


АҚШ Бош прокурори АҚШ Сенатининг разведка бўйича Қўмитасининг кўриб чиқиш йиғилишида кўрсатма берди.

Сешнс гапларига қараганда унга Трампнинг сайловолди штаби билан россиялик расмий шасхлар ўртасидаги тил бириктириш борасида ҳеч нарса маълум эмас. У россия элчиси билан иккита учрашуви давомида бунга ўхшаш ҳеч нарса кузатилмаганлигини таъкидлади.

Сешнс ўзининг президент Дональд Трамп билан учрашувлари борасида изоҳ беришдан бош тортди. Сўнгра у Трамп билан ўша вақтдаги ФТБ директори бўлган Джеймс Комининг тутган ўрнини муҳокама қилишганини ва улар бир-бири билан ФТБ янгиланишга муҳтож эканлигини эътироф этишганини маълум қилди.

Сешнс, айни вақтда АҚШ Адлия вазирлигининг бошқариб бораётган одам бўлиб, – АҚШ маъмуриятидаги энг юқори мансабдаги амалдордардан бири ҳисобланади. Унинг президентлик кампанияси вақтидаги Россия билан мумкин бўлган алоқалари АҚШ Сенатида махсус тузилган комиссия томонидан батафсил ўрнаниб чиқилмоқда. Бир вақтнинг ўзида ФТБ америкалик амалдорларнинг россиялик расмий шахслар билан алоқалари борасидаги гумонсирашларнинг терговини олиб бормоқда.

Ўтган ҳафатада АҚШ Сенатининг разведка бўйича Қўмитаси олдида Федерал тергов бюросининг собиқ директори Джеймс Коми сўзга чиққан эди. Унинг кўрсатмаларига мувофиқ, Россия ва Россия ҳукумати АҚШдаги сайловларга аралашиш истаклари бўлганлигида ва улар бунга уринишганига унинг шубҳаси йўқ. Бироқ бунинг ҳақиқатда бўлганлигига унда ҳеч қандай исбот йўқ. Унинг гапларига кўра, биринчи киберҳужум 2015 йил ёзида бўлган, уларнинг барининг сони бир неча юзтани ташкил этади.

Комига шунингдек Трамп билан суҳбати тўғрисида савол берилган. Унинг давомида гўёки Трамп ўзининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Майк Флиннинг Россия билан алоқаларини тергов қилишни ундан тўхтатишни талаб қилган экан. Коми гапига қараганда, учрашув 14 февралда Оқ уйнинг Овал хонасида бўлиб ўтган ва Трамп иштирокчиларни уларни ҳоли қолдиришга илтимос қилган. Юзма-юз вазиятда президент махфий ахборотнинг четга чиқиб кетиши муаммоси тўғрисида гапирган ва Флинн мавзусига ўтиб кетган. Коми гапига кўра, Трамп икки марта Флинни "яхши йигит" деб атаган ва унга нисбатан тергов тугашига ишонч билдиришини айтиб ўтган.

XS
SM
MD
LG