Ссылки доступа

Қирғизистонда халқаро террор гуруҳи аъзоси ҳибсга олинди


Қирғизистонда халқаро террор ташкилотнинг аъзоси, «қуролли жиҳод» уюштириш мақсадида юрган, Қирғизистон фуқароси ҳибсга олинди. Бу ҳақда ҚР Миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси Матбуот маркази хабар қилди.

ҚР Миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси Матбуот маркази тарқатган хабарларга қараганда, «Қирғизистонда террор ҳодисаларни уюштириш мақсадида Суриядан террор гуруҳларининг аъзоларини мамлакатга киришига йўл қўймаслик мақсадида ўтказилган аксилтеррор амалиётлари вақтида халқаро террор ташкилот (ХТТ)нинг аъзоси, Қирғизистон фуқароси Я. У. ҳибсга олинди».

МХДҚнинг аниқлашича, у2014 йилдан бери Халқаро террор ташкилотлари сафида бўлиб келган ва террор-диверсия тайёргарлигидан ўтган ҳамда Сурия ҳудудларида жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

Чекистларнинг маълумотларига кўра, Я.У. ХТТ каллакесарлари топшириғига кўра, ҚР ҳудудларига кириб, кейинчалик «қуролли жиҳод» уюштириш мақсадида яширин террор бўлимларини тузиши ва террор ҳодисаларини уюштириши керак эди.

ҚР МХДҚ Тергов органлари томонидан унга нисбатан ҚР ЖКнинг моддаси («Ёллаш») бўйича жиноий иш очилди. Ҳибсга олинган шахс МХДҚнинг Тергов изоляторида сақланмоқда. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG