Ссылки доступа

Лондонда 27 қаватли yй ёнмоқда, 30 нафар жабрланганлар ҳақида хабар берилмоқда


Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Бинонинг қулаш хавфи бор.

Лондон ғарбида кўпқаватли тураржой ёнмоқда. Лондон ёнғиндан сақлаш хизматининг ахборотига кўра, деярли бутун бинони – иккинчи қаватдан 27 қаватгача ўт қуршаб олган. Камида 30 одам жабрланган. Бу ҳақда Reuters тез ёрдам хизматига ҳавола қилган ҳолда хабар бераяпти.

Бинода қанча одам бўлгани ва улардан қанчасини қутқаришга эришилгани ҳалигача маълум эмас. Баъзи ОАВ ва воқеа гувоҳлари хабар беришича, уйда ёрдам сўраётган яшовчилар бор.

Grenfell Tower биносига 40 га яқин ўт ўчириш машиналари ва 200 нафар ўт ўчирувчи жўнатилган. Бинонинг қулаш хавфи бор, деб хабар қилмоқда Би-би-си. Ёнғин чиққан ҳудуд фавқулодда вазият ҳудуди деб эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG