Ссылки доступа

Қозоғистонда судьянинг жасади топилди, гумондор ушланди


Кокшетау шаҳрида Ақмола вилоят жиноий ишлар бўйича судининг Суд Ҳайъати раиси Жанна Бердигулованинг жасади топилди. Полиция маълумотларига кўра, 46 ёшли Бердигулованинг жасади 13 июнь, сешанба куни ўз уйида «механик бўғиш аломатлари» билан топилган.

Маҳалий ОАВ хабарларига кўра, аввалига Бердигулованинг қариндошлари ва ҳамкасбларига унинг юрак тўҳтатишидан вафот этгани борасида хабар берилди. Кейинчалик ўтказилган экспертиза зўравонлик изларини аниқлаган.

Вилоят Ички ишлар департаменти матбуот котиби Гулнар Пинчукнинг журналистларга айтишича, «Қотиллик» моддаси бўйича судга қадар иш очилган. Айни дамда, бундан аввал қотиллик қилгани учун судланган 32 ёшли маҳаллий аҳоли вакили гумондор сифатида ушланди. Полиция вакилларининг айтишича, у жиноят содир этгани юзасидан кўрсатма берди. Ҳозирча қотилик сабаблари аниқ эмас.

XS
SM
MD
LG