Ссылки доступа

Еврокомиссия Чехия, Венгрия ва Польшага нисбатан ҳуқуқий прокурор назорати ўрнатди


Еврокомиссия тасдиқланган квотага биноан Европа Иттифоқи ичида қочқинларни қабул қилишдан воз кечган Чех Республикаси, Венгрия ва Польшага нисбатан прокурор назоратини ўрнатди.

2015 йилда ЕИ мамлакатлари, асосан, Италия ва Грецияга келган 160 минг қочқинни бошқа мамлакатларга тақсимлашга рози бўлишган эди. Бу чора ижро этилиши мажбурий бўлиб, Марказий ва Шарқий Еавропадаги айрим давлатлар томонидан норозилик билан кутиб олинди. Польша ва Венгрия ҳозирча бирорта ҳам қочқини қабул қилмади. Чех Республикаси эса 12 нафар қочқинни қабул қилди, бироқ шу ойда баёнот бериб, хавфсизлик нуқтаи назаридан аввал эришилган Битимдан чиқишини билдирди.

Бу мамлакатларда қочқинларни тақсимлаш схемаси аҳоли томонидан нохуш қабул қилинган.

"Мен афсус билан, чақириқларимизга қарамай Чех Республикаси, Венгрия ва Польша зарур чоралар кўрмаганлигини айтмоқчиман», деди ЕИнинг миграция бўйича комиссари Димитрис Аврамопулос Страсбургда бўлиб ўтган матбуот анжуманида. "Айнан шу сабаб комиссия бу мамлакатларга нисбатан прокурар назоратини ўрнатади», дея сўзларига қўшимча қилди еврокомиссар. Бу мамлакатларга жарима солинишидан аввал бу жараён бир неча ойларга чўзилиши мумкин.

Чех бош вазири Богуслав Соботка Европа Иттифоқи томонидан кўрилаётган чораларни зудлик билан танқид қилди. "Еврокомиссия квоталар схемасини кўр-кўрона тадбиқ этмоқда, бу ўз навбатида ЕИнинг имкониятларига фуқароларнинг ишончини пасайтирмоқда ва муҳожирлар билан боғлиқ инқирозни ҳал қилиш устидаги ишларни четга суриб ташлади», деди бош вазир.

XS
SM
MD
LG