Ссылки доступа

Тожикистондаги коррупцион иш бўйича қамоққа олинганлар сафи кенгаймоқда


Тожикистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мамлакат Бош прокуратурасининг юқори мансабдаги ходими Хуршед Жаббарзодани ушлаб олишди. Мавжуд ахборотга кўра, қамоққа олиш икки ҳафта олдин ДМХҚ ва коррупцияга қарши маҳкама ходимлари томонидан амалга оширилган эди.

Хуршед Жабборзода Бош прокуратуранинг фуқаролик, иқтисодий, оилавий ва маъмурий ишлар бўйича суд актларининг қонунийлигини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимиини эгаллаб келганди.

Озодлик Радиоси манбаси хабар қилишига кўра, икки йил олдин Жабборзода Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлигидан Бош прокуратурага ўтиб кетган. У аввалроқ қамоққа олинган коррупцияга қарши маҳкаманинг собиқ ходимлари кўрсатмаларига кўра ушлаб олинди. Суҳбатдош гапларига кўра, ўзи қамоққа олингунча у бир неча бор кўрсатма бериш учун чақирилган экан. Хуршед Жабборзодага ҳужжатларни қалбакилаштириш айби юкланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манба гапларига қараганда, ҳозирги вақтда Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш Агентлигининг 7 та собиқ ва амалдаги ходимларининг қамоққа олинганли тасдиқланган.

Тожикистоннинг Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш Агентлиги раҳбари Сулаймон Султонзода ўзининг Озодлик Радиоси сўровига кўра май ойида берилган ёзма жавобида махсус тергов гуруҳи маҳкаманинг қамоққа олинган собиқ ходимлари ишларини тергов қилиш билан шуғулланади.

XS
SM
MD
LG