Ссылки доступа

ҚР президентлигига номзодларни қўйиш жараёни 15 июнда бошланади


Президентликка номзодларни қўйиш 15 июнда бошланади. Бу тўғрисида ҚР сайловлар ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий комиссиянинг раиси ўринбосари Абдижапар Бегматов хабар қилди.

- Жўқўрғу Кенешнинг президент сайловларининг ўтказилиш муддати тўғрисидаги қарорини халққа овоза қилишнинг эртаси куни номзодларни қўйиш жараёни бошланади. Ўз номзодини қўймоқчи бўлганлар камида 30 мингта сайловчиларнинг имзоларини тўплашлари, сайлов гаровини тўлаши ва МСКга партия йиғинининг уни давлат раҳбари лавозимига номзод этиб қўйиш тўғрисидаги қарорини тақдим этишлари лозим бўлади.

Унинг гапларига қараганда, Марказий сайлов комиссияси ўз навбатида сайловларни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича календар режани, шунингдек ҳаражатлар сметасини тасдиқлайди. Ўз-ўзини илгари сураётганлар йиғин қарори ўрнига белгиланган тартибдаги шаклни тўлдирадилар ва тақдим этадилар. Номзодларни қайд этиш сайловга 75 кун қолганда тўхтатилади.

Жўқўрғу Кенеш бугун ҚР президентлигига сайлов куни деб 15 октябрни тайинлаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Бу ҳужжатда ҳукуматга, давлат органларига ва бошқа ташкилотларга бўлиб ўтадиган овоз беришни ўтказиш бўйича топшириқлар берилган. Қарор уни қабул қилган кундан бошлаб кучга киради.

XS
SM
MD
LG