Ссылки доступа

Қозоғистонда терроризм ташвиқотида айбланаётган аёлни беш йил озодликдан маҳрум қилишди


Олмаотанинг Алмалин туман судининг судьяси Қайрат Иманқулов бугун Қапшағайда яшовчи 34 ёшли Жанна Умировани диний адоватни қўзғатиш ва терроризмни ташвиқот қилиш айблови билан беш йил қамоқ муддатига ҳукм этилди.

Ҳукмни эълон қилиш прокурор иштирокида, бироқ Умировани иши бўйича ҳимоя қилиб келган давлат адвокати йўқлигида амалга оширилди. Ҳукм эълон қилинганидан кейин Жанна Умирова ҳукмга нисбатан апелляцион инстанцияда шикоят қилишини маълум қилди.

Жанна Умирова сўнгги сўз билан чиқди. У суддан қамоқ муддатини кўзда тутадиган айблов ҳукмини чиқармасликни илтимос қилди. У суддан битта ўзи иккита кичик ёшли боласини тарбиялаётгани ва унинг бева пенсионер онаси оғир касалга чалинганлигини ҳисобга олишни сўради. Судланувчи Умирова шунингдек унинг иши тўлиқлигича МХҚ ходимлари томонидан ўйлаб чиқарилганини ва у адоват ёқиш ҳамда терроризмни ташвиқот қилиш билан шуғулланмаганини хабар қилди.

Жанна Умирова шу йилнинг диний адоватни ёқиш ва терроризмни ташвиқот қилишда гумон қилиниш бўйича қамоққа олинган эди.

Унинг иккита вояга етмаган ўғли бўлиб, улар айни вақтда 65 ёшли онаси қўлида бўлиб турибди.

XS
SM
MD
LG