Ссылки доступа

Туркманистон аҳолисидан счетчикларни ўрнатишни талаб этишмоқда


Туркманистон президенти томонидан ижтимоий имтиёзлар бекор қилинганидан кейин мамлакатнинг турли бурчакларида ҳукуматнинг маҳаллий вакиллари уйма-уй юришни ва маҳаллий аҳолидан ўтган йил учун коммунал хизматлар, газ, сув, электр учун тўловларни амалга оширишни ҳамда махсус ўлчов асболари – счетчикларни ўрнатишни талаб қилишмоқда.

“Туркманистон муқобил янгиликлари” нашрининг ахборотига кўра, пойтахтда турар жойлар подъездларида, уй бошқарувига ва “Ашгабатагызсув” бирлашмасига қириш жойларида “ҳурматли президентнинг газ, сув ва электручун счетчиқларни ўрнатиш тўғрисидаги фармонини бажариш” ни хабар қиладиган эълонлар жойлаштириб чиқилди. Эълонларда яшовчилар ҳисобига счетчикларни сотиб олиш ва ўрнатиш, шунингдек уларнинг “Ашхабадагызсув” бирлашмаси лабораториясида ўрнатилгани фактининг тасдиғи бўлиши борасидаги талаб кўрсатиб ўтилган.

Аввалроқ Озодлик Радиоси бир неча ойдан бери вилоятларда давом этаётган счетчикларни мажбурий ўрнатиш бўлаётганлиги тўғрисида хабар қилган эди. Масалан, Болқон вилоятида, Болқонобод шаҳрида бюджет ходимларидан хонадонларда сув учун счетчиклар ўрнатилганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишни талаб қилишмоқда.

Қурбонгули Бердимуҳамедов ўтган ҳафтада хабар қилганидан кейин аҳолидан жорий ярим йиллик учун, баъзи ҳолларда 2016 ва 2015 йиллар учун ҳам коммунал хизматларга ҳақ тўлашни талаб қилишни бошлашди. Бу ҳолатни Туркманистондаги Озодлик Радиоси манбалари тасдиқлашди.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон фуқароларига сув, газ ва электрдан фойдаланиш бўйича берилган имтиёзлар 1993 йилда 10 йил муддат билан киритилган эди. Кейинчалик қонунчилик томонидан аҳоли учун имтиёзларнинг 2030 йилгача сақланиб қолиши тўғрисидаги қоида мустаҳкамланган эди. Бироқ ҳукумат тепасига Қурбонгули Бердммухҳамедов келиши билан имтиёзларга чекловлар қўйилди.

XS
SM
MD
LG