Ссылки доступа

АҚШ Сенати Россияга қарши янги жазо чораларини маъқуллади


АҚШ Сенати кўпчилик овоз билан 2016 йил Америкада бўлиб ўтган президентлик сайлов кампаниясига аралашгани боис Россияга қарши янги жазо чораларини маъқуллади.

Қабул қилинган ўзгартиш Эронга қарши жазо чораларини кенгайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасига киритилади. Бу масала юзасидан 15 июнь куни Сенатда овоз бериш бўлиб ўтади.

Шундан сўнг ҳужжат Конгресснинг Вакиллар палатасига юборилади.

Янги чекловлар Россиянинг бир қатор энергетика лойиҳаларига ва иқтисодининг етакчи тармоқларини кредитлаштиришга, шунингдек, инсон ҳуқуқларини бузаётганларга, Башар Асад режимига қурол етказиб бераётганларга, давлат мулкини коррупция схемаси асосида хусусийлаштиришга алоқаси борларга, РФ разведка ва мудофаа тузилмалари билан бизнес юритаётганларга қарши қаратилган.

Бундан ташқари жазо чоралари Россия тоғ-кон саноати, металлургия, денгиз ва темир йўл соҳаларига ҳам таалуқли бўлади.

XS
SM
MD
LG