Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг маълум қилишича, қурултойда 1200 дан ортиқ имом, диний ташкилотлар ходимлари ва мамлакатнинг турли минтақаларидаги ўқув юртларининг ўқитувчилари иштирок этади. Қурултой иштирокчилари мамлакатдаги диний-маърифий вазиятни янада яхшилаш йўлларини муҳокама қиладилар.
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги ифторлик 15 июни куни Тошкентдаги «Наврўз» ресторанида бўлиб ўтади. Ўзбекистонда яқин-яқинларда ҳам жамоат жойларида, жумладан ресторан ва қаҳвахоналарда ифторлик ва саҳарлик қилиш мумкин эмас эди. Тақиқлар бекор қилинганига қарамай, Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси оммавий ифторликларга қарши чиқмоқда ва мусулмонларни ўз уйларида ифторлик ва саҳарлик қилишга даъват қилмоқда.