Ссылки доступа

Ўзбекистонликлар Навальнийга муносиб жавоб қайтаришди (видео)


Ксения Собчак ва Алексей Навальний эфир давомида ўзбекистонликлар Пушкинни танимасликларини айтиб, уларнинг иззат-нафсига тегдилар, бунга жавобан Ўзбекистон аҳолиси ижтимоий тармоқларда буюк шоирнинг шеърларини ёд олган ҳолда видеороликлардан иборат флешмоб уюштирдилар, деб xабар қилди Sputnik.

«Дождь» каналидаги теледастурда Алексей Навальний ва Ксения Собчак Ўзбекистон яшовчиларини Пушкинни танимасликларини айтиб, уларнинг иззат-нафсига тегдилар, бунга жавобан Ўзбекистон аҳолиси ижтимоий тармоқларда буюк шоирнинг шеърларини ёд олган ҳолда видеороликлардан иборат флешмоб уюштирдилар.

«Албатта, Ўзбекистонда Пушкин ким эканлигини ҳеч ким билмайди», – деб айтди Навальный. Ўзбекистонлик ижтимоий тармоқдан фойдаланувчилар бу сўзларга шоир шеърларини ёд олиш билан жавоб қайтардилар. Бундан ташқари, улар Ўзбекистонда Пушкин кўчаси, унинг номидаги майдон ва метро бекати борлигини маълум қилдилар. Тармоқ фойдаланувчиларидан бири эса Ксения Собчак ва Алексей Навальнийни Ўзбекистонда меҳмон бўлишни ва уларга бу ердаги одамлар қандай яшаётганлигини кўрсатишни таклиф қилди.

«Ички дунёингизни бироз бойитинг, Пушкинни ҳеч ким танимаслигини айтиб, ўзингизни нодон ва билимсиз қилиб кўрсатманг. Биз Пушкинни, Блокни, Есенинни, Маяковскийни, Лермонтовни, Грибоедовни, Гоголни таниймиз. Мен уларни болалигимдан биламан, бу рўйхатни чексиз давом эттиришим мумкин, сиз эса биз ҳақимизда ҳеч нарса билмайсиз», – деб айтди тармоқ фойдаланувчиларидан бири ўз видеомурожаатида.

XS
SM
MD
LG