Ссылки доступа

Қозоғистон Мажилиси Қирғизистонга 100 млн доллар ажратишни маъқуллади


Қозоғистон парламетининг қуйи палатаси Қирғизистонни ЕАЭСга интеграциялашувига ёрдам бериш мақсадида бу мамлакатга молиявий кўмак ажратиш тўғрисидаги протоколни маъқуллади. Қозоғистон умумий ҳисобда 100 млн доллар миқдорида ёрдам беради. Бу хақда ҚР мажилиси расмий сайтида эълон қилинди.

Таъкидланишича, ёрдам босқичма-босқич транш сифатида берилади ва хизмат кўрсатиш, жиҳоз, товар, таълим, пул маблағлари кўринишида тақдим қилиниши мумкин. Бунинг учун Қирғизистон ёрдамдан мақсадли фойдаланиш устидан назорат ўрнатиши ва масъулиятни ўз зиммасига олиши керак.

Биринчи транш 41 млн доллардан кўпроқ. Бу пуллар божхона, транспорт инфратузилмалари, ўзаро ахборот алмашинуви, ёнғин хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, санитария-эпидемиология назорати, фитосанитария ва ветеринария чораларини яхшилашга сарфланади.

Қозоғистоннинг Қирғизистонга 100 млн долларлик ёрдам кўрсатиши тўғрисидаги Битим ўтган йилнинг сўнггида Олий Евроосиё Иқтисодий Кенгашининг Санкт-Петербургда бўлиб ўтган йиғилишида имзоланган эди. Ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги келишувга эса анча олдин эришилганди. Бироқ уни имзолаш жараёни чўзилиб кетди.

XS
SM
MD
LG