Ссылки доступа

Тожикистон аҳолиси тантана ва маросимларда 18 млрд сомонини тежади (видео)


Тожикистон расмийларининг берган баёнотларига қараганда, «Тожикистонда анъана, тантана ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида» Қонун қабул қилинган вақтдан бери ўтган 10 йил мобайнида мамлакат аҳолиси 18 миллиард сомони ($2 млрд)ни тежаган.

14 июнь куни Душанбеда «Тожикистонда анъана, тантана ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганлигининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда Тожикистон Конституциявий суди раиси Маҳкам Маҳмудзоданинг айтишича, 2007 йилда мамлакат аҳолисининг 70 фоизини камбағаллар ташкил қилар эди. «Мазкур қонун шарофати билан сўнги 10 йилда Тожикистонда қашшоқлик 30 фоизгача қисқарди», деди Конституциявий суд раиси.

Маҳкам Маҳмудзоданинг сўзларига қараганда, мазкур қонун дунёдаги 100та ноёб қонунлар рўйхатига киритилди. Унинг айтишича, Тожикистондан қўшни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўрнак олган. Шу каби қонун устида айни дамда Афғонистонда иш олиб борилмоқда.

Бу ҳужжатда тўйларга таклиф қилинган меҳмонлар сони, дастурхонга тортиладиган таомлар миқдори, тадбирнинг қанча давом этиши белгилаб қўйилган. Тўйга таклиф қилинганлар сони 150 кишидан ошмаслиги керак, тўй эса 3 соат давом этиши лозим. Туғилган кун ва юбилейлар оила даврасида нишонланиши белгилаб қўйилган.

Бироқ қонунга қарши чиқувчиларнинг фикрича, айрим амалдорлар ва бойваччалар унга итоат этмаяпти. Мисол учун тожикистонлик тадбиркорлардан бири Ҳўжанд-Конибодом трассасининг қирғиз участкасидаги «Тўйхона»да уюштирган тадбирда мингдан ортиқ меҳмон қатнашди. Тўй эгалари катта миқдорда жарима солишдан қўрқишмайди. Чунки «Тўйхона» Қирғизистон ҳудудида жойлашган. Тожикистоннинг бадавлат аҳолиси эса фарзандларининг тўйларини Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларида ўтказишни афзал кўришади.

10 лет с упорядочением традиций и обрядов: за и против. ВИДЕО
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:15 0:00

XS
SM
MD
LG