Ссылки доступа

Тергов изолятори ортидаги журналист Мамайни туғилган куни билан табриклашмоқда


«Ноқонуний пулларни қонунийлаштириш» иши бўйича тергов изоляторида ушлаб турилган журналист Жанболат Мамайнинг тарафдорлари унинг туғилган куни муносабати билан Олмаота яқинидаги СИЗО деворлари олдига келишди.

Ўнлаб фаоллар ва хуқуқ ҳимоячилари, шунингдек, Мамайнинг рафиқаси Инга Иманбай ЛА-155/18 (СИ-18) қамоқхонаси дарвозаси олдида туришибди ва журналистга табрикнома ва озик-овқат беришга уринишмоқда. Инга Иманбай билан бирга СИЗО дарвозаси олдида Мамайнинг ота-оналари ҳам турибди. Тўпланганлар: «Жанболат, бостандық!» (бостандық – эркинлик дегани. - таҳририят) дея бақиришмоқда. Ҳибсга олинган журналистни табриклаш акцияси ижтимоий тармоқларда MAMAYparty дея аталмоқда.

Мухолифатдаги «Трибуна» газетасининг бош муҳаррири, 28 ёшли Жанболат Мамай 10 февралдан бери Олмаота СИЗОсида ушлаб турилибди. У газета таҳририяти орқали гўёки, собиқ банкир Мухтор Аблязов томонидан БТА Банкнинг олиб чиқиб кетилган пулларини қонунийлаштирганликда айбланмоқда. Ўзига қўйилган айбларни сиёсатлаштирилганини айтаётган Мамай айбловларга иқрор бўлмаяпти. Ўтган ойда Олмаота суди унинг ҳибсда ушлаб турилиш муддатини 10 июлга қадар узайтирди.

Апрель ойида унинг тарафдорлари ижтимоий тармоқларда #MamayFest акциясини ўтказдилар. Журналистни озод қилинишини талаб қилинган акцияда ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар, журналистлар ва оддий фуқаролар иштирок этди.

XS
SM
MD
LG