Ссылки доступа

Туркманистон: темир йўл чипталари қимматлашганидан сўнг йўловчилар муаммолари кўпайди


Ашхабод-Серхетобод қатновидаги поездлар йўловчилари йўл ҳақи яқин кунларда ошганидан сўнг тақдим этилаётган хизматлар сифати яхшиланмаганлигини, аксинча, қўшимча қийинчиликлар пайдо бўлганлигини айтмоқдалар.

Темир йўл чипталари нархи 1 июндан бошлаб 100%га, авиачипталар нархи эса 20%га ошди. Серхетобод шаҳри яшовчиси, Ойгул исмли 60 яшар нафақахўр аёл йўл ҳақининг ошиши хизматлар сифатининг яхшиланишига олиб келмаганлигини маълум қилмоқда.

"Яна ўша кир матраслар, сув ва чойи бўлмаган вагонлар. Ифлос чойшабларда ухлаб турганингиздан сўнг уни йиғмоқчи бўлганингизда эса чангидан нафас ололмай қоласиз. Айрим вагонлардаги ҳожатхоналарда жўмраклар ишламайди, эшиклар тузук ёпилмайди, вагон полларига тўшалган гиламлар рангини-ку ажратиб бўлмайди, - дейди Ойгул опа.

Ойгул опаниниг сўзларига кўра, 7 июнь куни ҳеч қандай эълонсиз Серхетобод-Ашхабод қатновидаги поездларнинг йўналиш жадвали ўзгартирилган.

"Бу йўналишдаги йўловчилар фақатгина поездга ўтирмоқчи бўлганларида йўналиш ўзгарганлигини билдилар", - деб айтади Ойгул опа, бунда поездни соат 14:00да келишини кутган йўловчилар уни икки соат кутганликларини, зеро янги жадвалга кўра поезд соат 16:00да етиб келганлигини маълум қилди. Ашхабодга келиш вақти ҳам шунга яраша икки соат орқага сурилган, бу йўловчилар сўзларига кўра қўшимча ноқулайликларни келтириб чиқарди.

XS
SM
MD
LG