Ссылки доступа

Қирғизистондаги президент сайловларига 670 млн сомдан зиёд пул сарфланади


Марказий сайлов комиссияси 2017 йилги президент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга кетадиган харажатлар сметасини тасдиқлади. Сайлов бюджети 671 млн 502 минг сом (тахминан 10 миллион доллар) миқдорида белгиланди, деб хабар қилинади комиссияда.

Маълум қилинишича, маблағлар республика бюдетидан ажратилади.

Бундан бир кун аввал Жўқўрғу Кенеш ўз қарори билан президент сайловлари санасини 15 октябрга тайинлади. 15 июнда давлат раҳбари лавозимига номзодларни таклиф қилиш жараёни бошланади.

XS
SM
MD
LG