Ссылки доступа

Туркманистонга “ИШИДга хос теракт”лар тўғрисидаги разведка маълумотларини тақдим этишди


Сўнгги ойларда Туркманистонда хавфсизлик чораларини кучайтириш мамлакат ҳудудида мумкин бўлган террористик ҳужумлар борасидаги разведка маълумотлари билан боғлиқдир. Бу тўғрисида Туркманистоннинг кучга боғлиқ тузилмаларидаги Озодлик манбалари хабар қилдилар.

Хабардор бўлган манбалар гапига қараганда, мумкин бўлган “ИШИДга хос терактлар” тўғрисидаги маълумотларни Ашхабодга майнинг ўрталарида хорижий давлат ҳукумати тақдим этган. Бунгача бир неча кун олдин уларнинг гапига кўра бу мамлакатдан “Ислом давлати” гуруҳи билан алоқа қилишда гумон қилинганлик бўйича қамоққа олинган Туркманистоннинг тўртта фуқароси экстрадиция қилинган эди.

«10 кунча аввал Туркия Туркманистонга “Ислом давлати”нинг тўртта жангарисини топширган эди. Бир неча кун ўтиб Туркия туркман ҳукуматини Туркманистон ҳудудида амалга ошиши мумкин бўлган террористик ҳужум тўғрисида огоҳлантирди», - деб ёзган эди Озодлик манбаси 19 майда.

Туркман махсус хизматлари вазиятни жуда жиддий деб қабул қилишди ва тегишли хавфсизлик чораларини кўришди.

«Масалан, шундан кейин ёш эркаклар, айниқса Яқин Шарқ ҳудудига боришни режалаштираётганлари устидан назоратни кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Май охиридан бошлаб Истанбул ва Дубайга учадиган самолетлардан ёш йигитларни туширишни бошлашди. Бундан ташқари ёш йигитлар 4-5 тадан ортиқ бўлган гуруҳларга йиғилмасликлари устидан назорат жуда кескинлашди», - деб маълум қилди манба.

XS
SM
MD
LG