Ссылки доступа

Қозоғистонга россия ракетасининг қолдиқлари келиб тушди, ёнғиндан бир киши ҳалок бўлди (видео)


Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида Жезқазған шаҳридан 50 км ғарбда "Союз-2.1а" ракета-ташувчисининг парчаси навбатда келиб тушди. Ракета “Бойқўнғир” космодромидан учган бўлиб "Прогресс МС-06" транспорт-юк кемасини орбитага чиқариб қўйди.

Гувоҳлар хабар қилишига қараганда, ракета парчаларининг тушиш жойида ҳаво ҳарорати 34 даражани ташкил этган ва бирдан кучайишлари сониясига 15 метрни ташкил этган кучли шамол бўлган. Ишлатиб бўлинган ракета босқичлари парчаларининг тушишидан юзага келган ёнғинни ўчириш вақтида "НПО машиностроение" ҳарбий-саноат корпорациясининг 55 ёшли ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Яна бир одам куйишлар билан касалхонага ётқизилди. Айнан ана шу корхона ходимлари ракета-ташувчисининг ишлатиб бўлинган қисмларини йиғиш билан шуғулланади.

Қозоғистоннинг ижтимоий тармоқларида Жезқазған яқинидаги Талап қишлоғида гептил номли реактив ёқилғининг атрофга ёйилиб кетиш хавфи мавжудлиги тўғрисидаги хабар пайдо бўлди. Яқин атрофдаги ҳудуд аҳолисига уйлардаги дераза ва ойналарни ёпиб қўйиш, шунингдек болаларни кўчага олиб чиқмаслик тавсия этилмоқда.

Кейинроқ фавқулодда вазиятлар бўйича Қўмита ходимлари аҳолини тинчлантиришга шошилдилар ва ракетанинг ишлатиб бўлинган қисмида ҳаёт учун хавфли бўлган моддалар йўқлигини маълум қилдилар.

Қозоғистоннинг парламент аъзолари фикрига кўра, Қозоғистон ҳукумати ракета қолдиқларининг тушишини тергов қилиши лозим. "Бу фожиа албатта. Шунчалик кўп вақт давомида биз янги ракеталарни ўзлаштираяпмиз ва бари бир бахтсиз ҳодисани келтириб чиқардик. Бу уятли ҳолдир ", - деб гапирди Қозоғистон парламенти мажлисининг депутати Владислав Косарев.

XS
SM
MD
LG