Ссылки доступа

Путин президент сайловида иштироки борасида жавоб беришдан ўзини олиб қочди


Россиянинг навбатдаги президентининг олдида турган асосий вазифаси қашшоқлика қарши кураш ва аҳоли даромадларини оширишни таъминлашдан иборат бўлади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин тўғридан тўғри мулоқот чоғида гапирди.

Шу билан бирга Путин навбатдаги муддатга даъвогарлик қиласизми дея берилган саволга жавоб беришдан ўзини олиб қочди. Давлат раҳбари янги президентни мамлакат аҳолиси сайлашини таъкидлаб ўтди.

Россиядаги намойишлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, президент «айримлар қийинчиликлардан фойдаланиб қолаётгани» ҳақида баёнот берди. Шу билан бирга Путин кимни назарда тутаётганини ойдинлаштирмади.

Путин бундан аввал ҳам сайловларда иштирок этиши борасида берилган саволга очиқчасига жавоб беришдан ўзини олиб қочарди. Кремл эса Россия етакчиси бу ҳақда ўйламаётганини ва ҳеч қандай сайловолди кампанияси олиб борилмаётганини айтади.

Президентлик сайловига ўз номзодини қўйиш ҳақида Владимир Жириновский, Григорий Явлинский ва Алексей Навальний маълум қилди. Россия президентлиги учун сайловлар 2018 йилнинг 18 мартига белгиланган.

XS
SM
MD
LG