Ссылки доступа

ҚР ҳарбий қисмларида “оқсоқол”ликка қарши видеокузатув орқали кураш олиб борилади


Қирғизистондаги барча ҳарбий қисмларга видеокузатув камералари ўрнатилади. Бу жиҳозлар ҳарбий хизматчилар ўртасида низомга зид муносабатлар ва аскарлар ўртасидаги ўз жонига қасд қилиш профилактикасида ёрдам беради. Бу ҳақда Ҳарбий прокуратура тергов бўлими бошлиғи Асилбек Малаев маълум қилди.

“Биз ҳар бир ўлим бўйича тергов олиб борамиз, экспертиза тайинлаймиз. Ота-оналарнинг фикрини инобатга оламиз. Агар ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ сабаб аниқлангудек бўлса, у ҳолда жиноий иш очилади», деди Малаев.

Қирғизистон омбудсмени Қубат Оторбаевнинг айтишича, 2016 йилда Қирғизистон армиясида олти нафар аскар ўз жонига қасд қилган. Унинг сўзларига қараганда, ҳарбий хизматчиларни ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ сабаблар тергов қилинмай қолиб кетади.

ҚР Ҳарбий прокуратураси маълумотларига кўра, 2010 йилдан шу кунга қадар Қуролли Кучлар сафларида 80дан ортиқ аскар ҳалок бўлган. Уларнинг 60 фоизидан кўпроғи ўз жонига қасд қилган.

XS
SM
MD
LG