Ссылки доступа

Тожикистонда сим-карталар сотуви чекланди


Тожикистондаги мобиль операторларига бир кишига иккитадан ортиқ сим-карта сотиш тақиқланди. Бу борадаги қарор Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитаси, Алоқа хизмати ва мобиль компаниялари томонидан биргаликда қабул қилинди.

Бу қарорни изоҳлаган Тожикистон ИИВ матбуот котиби Умаржони Эмомалининг айтишича, террор гуруҳларининг аъзолари баъзи ҳолларда бошқаларнинг номига расмийлаштирилган сим-карталардан фойдаланади. Шу сабабли ҳам у ёки бу жиноий ишни тергов қилиш жарёнида қийинчиликлар билан тўқнаш келинади.

Терроризмга қарши курашга 30 апрелда якунланган сим-картапарни қайта рўйхатга олиш тадбири хам боғлиқ. Ўшанда мобиль компанияларининг вакиллари бу чора фаол бўлмаган сим-карталарни аниқлаш мақсадида кўрилаётганини айтишган эди.

Бугунги кунда компаниялар ҳар бир фаол бўлмаган сим-карта учун ҳар ойда 80 дирам (9 цент) тўлаши керак.

XS
SM
MD
LG