Ссылки доступа

Ўқувчиси ўлдирилган тиббиёт коллежи ёпилишига Мирзиёевнинг ўзи кўрсатма берди


Тошкентдаги Боровский номли тиббиёт коллежининг ўқитувчилари фавқулодда мажлисга чақирилиб, коллеж ёпилиши мумкинлиги ҳақида оғзаки огоҳлантирилган. Ушбу коллеждаги текширувлар 18 ёшли ўқувчи Жасур Иброҳимовнинг калтаклаб ўлдирилганидан сўнг бошланган эди.

Xабар қилинишича, ўқувчиларни шаҳардаги бошқа тиббиёт коллежларига тарқатишади.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, тиббиёт коллежини ёпиш тўғрисида, мажлислардан бирида, шахсан президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзи кўрсатма берган.

Боровский номидаги тиббиёт коллежининг ўқувчиси Жасур Иброҳимов жорий йилнинг 3 май куни ўз курсдошлари томонидан калтакланган.

Кейин эса 5 марта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказиб, жорий йилнинг 1 июн куни 16-шаҳар касалxонасида оламдан ўтганди.

Тошкент шаҳар ИИББ жиноятга алоқадор шахсларни топишга ваъда берган, тегишли тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Прокуратура маълумотига кўра, Иброҳимовнинг ўлими бўйича бир талаба йигит ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG