Ссылки доступа

Қозоғистон ЕОИИда энг юқори инфляцияни намоён этмоқда


Қозоғистондаги инфляция суръатлари пасайишда давом этмоқда, бироқ ҳали ҳам Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари орасида энг юқори бўлиб қолмоқда, деб ёзаяпти Finprom сайти бугун.

Жорий йилнинг апрели якунларига кўра, таҳлилчиларнинг маълумотларига қараганда, Қозоғистондаги йиллик инфляция даражаси 7,5 фоизни ташкил қилди.

Тадқиқот муаллифлари 2015 йил октябргача Қозоғистондаги инфляция даражаси ЕОИИ мамлакатлари орасида энг паст – йиллик ифодада 4,4 фоиз бўлганлигини таъқидлашган.

Бироқ августдаги девальвациядан сўнг 2015 йил октябрда инфляция 9,4 фоизгача ўсган, дейилади тадқиқотда. Унда миллий иқтисодиёт вазирлигининг статистика бўйича қўмитаси маълумотлари келтирилади.

Шундай қилиб, Қозоғистон инфляция даражаси бўйича 2016 йил апрелига таққослаганда инфлция даражаси 6,3 фоизни ташкил қилувчи Беларусдан ўтиб кетмоқда, деб ёзади Finprom.kz. Беларусь 2016 йилда миллий валютасининг деноминациясини ўтказган эди.

ЕОИИда инфляциянинг энг паст кўрсаткичлари, деб хабар беради Finprom — 2017 йил апрелидаги йиллик ифодада Қирғизистонда — 3,8 фоиз ва Арманистонда — 1,2 фоиздир.

XS
SM
MD
LG