Ссылки доступа

Қирғизистон турк аризаси бўйича Канада судида ютиб чиқди


"Кыргызалтын" Очиқ акциядорлик жамияти (ОАЖ) матбуот хизмати бугун тарқатган хабарга қараганда, компания Туркиянинг "Систем Мюхендислик" ва "Энтес" ширкатлари томонидан берилган ариза бўйича Канада Олий судида бўлиб ўтган жараёнда ютиб чиққан.

Таъкидланишича, 15 июн куни Канада Олий суди турк ширкатларининг апелляция аризаларни қондирмаслик борасида қарор қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 29 декабр куни Онтарио вилоят Апелляция суди "Кыргызалтын" ОАЖнинг Канадага тегишли Centerra Gold Inc компаниясидаги акциялари фақат унинг активлари ҳисобланади ва ҚРга эътирози бўлган томонлар ўртасида мусодора қилинмайди, дея ҳукм чиқарган эди.

Шу тариқа Канада юқори суд инстанциялари апелляция аризасини 9 нафар судьядан иборат Олий суднинг тўлиқ Ҳайъати кўриб чиқишига рухсат бермади. Амалда Онтарио Олий суди Судьясининг 2016 йил июлда чиқарган қарорини кучда қолдирди. Судьялар қарорида "Кыргызалтын" ОАЖнинг Онтарио вилоятидаги 165 миллион долларлик активлари ҳисобидан Қирғизистон Республикасига нисбатан чиқарилган Арбитраж судининг тўртта қарорининг ижроси рад этилган эди.

"Эндиликда, тез орада "Кыргызалтын" ОАЖнинг Канадада ҳисоблари эвазига заҳирада ушлаб турилган 11 миллион 867 минг доллар эскроу ҳисобидан чиқарилади ва шикоят аризаларига ўхшаш таҳдидлардан озод бўлади», дейилади тарқатилган матбуот хабарида.

"Кыргызалтын" вакилларининг сўзларига қараганда, «2017 йил 15 июнда суддаги ғалаба узил кесил ОАЖнинг Канада судларидаги олти йил давом этган баҳслардаги иштироки якунланганлигини таъминлади ва ҚРга нисбатан 165 миллион долларлик арбитраж ҳукмларини бажариш йўлида "Кыргызалтын" акцияларининг йўқолиши билан боғлиқ таҳдидларга барҳам берилди».

XS
SM
MD
LG