Ссылки доступа

Тожикистонда талончилар тўдаси суд қилинди


Бобожон Ғафуров районида халқ орасида “маски-шоу” деб ном олган талончилар тўдаси турли қамоқ муддатларига маҳкум қилинди. Туманда яшовчи беш киши ниқоб тақиб, куппа-кундузи маҳаллий аҳолини талаган ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасига босқинчилик ҳужуми содир этган.

“Маски-шоу” тўдаси ҳақидаги миш-мишлар туман аҳолисини чиндан ташвишга солиб қўйган эди.

Туман судьяси Фируза Ғайбуллозода хабар беришича, гуруҳ етакчиси Исломхўжа Маматхўжаев 12 йилга судланган, унинг шериклари Азаматхўжа Мирзохўжаев ва Абдуахад Маликов, тегишлича, 11 ва 10 йилга ҳукм қилинган. Тўданинг бошқа икки аъзоси ҳам яқин уч йилни тиканли сим ортида ўтказишади.

Судьянинг сўзларига қараганда, ҳукм ҳали кучга кирмаган ва судланганлар ҳукм устидан шикоят қилишлари мумкин. Фазлиддин Жумаевнинг адвокати Рустам Каримов ўзининг ҳимоясидаги шахсга суд ахлоқан тузалишга имкон бермагани учун ҳукм устидан албатта шикоят қилишини билдирди. Шу билан бирга, адвокат тўда содир этган жиноятлар оғир жиноят эканлигини тан олди.

Тўданинг аъзолари 20 ёшдан 26 ёшгача эканлиги хабар қилинмоқда. Улар бир нечта уйни “тозалашган” ва АЁҚШга талончилик ҳужуми содир этган (“Рохи сафед” АЁҚШнинг қўриқчисини уришган, 7 минг сомони ва иккита мобиль телефонни эгаллаб олишган).

Судланганлар Исломхўжа Маматхўжаев ва Акрамхўжа Ахмадов илгари ўғирлик учун судланган, лекин амнистия бўйича озодликка чиққан эди. Тўданинг аъзоларидан ҳеч ким бирор жойда ишламаган.

XS
SM
MD
LG