Ссылки доступа

Россия билан боғлиқ терговлар Трамп маъмурияти тепадагиларига таъсир кўрсатмоқда


Россиянинг Америка президентлик сайловларига аралашуви билан боғлиқ тергов жараёнларига тааллуқли бўлган АҚШ раҳбариятидаги юқори лавозимли амалдорлар сони кенгайиб бормоқда.

Пайшанба куни маълум бўлишича, вице-президент Майк Пенс тергов жараёнларида ўзининг манфаатларини ҳимоя қиладиган хусусий адвокат ёллаган.

Пенс ФТБ директори Жеймс Комини истеъфога чиқариш борасида қабул қилинган қарорга алоқадордир. Трампнинг рақиблари бу истеъфони одил судловга тўсқинлик қилиш сифатида баҳолашмоқда. ФТБ собиқ раҳбари «Россия иши» бўйича олиб борилаётган тергов жараёнларига маъсул эди. Махсус прокурор Роберт Мюллер ўтган йилги сайловолди кампаниясида Трампнинг рақиби бўлмиш Хиллари Клинтонинг мавқеини пасайтириш мақсадида Дональд Трамп штабининг Кремл билан тил бириктирганини ўрганмоқда. Агар шу каби ҳолат юз берса, Трамп маъмурияти бу тил бириктиришнинг изларини яширишга уринганми, деган масалага ҳам ойдинлик киритилиши керак.

Дональд Трамп The Washington Post газетасини танқид қилиб чиқди. Маълумки, газетада тергов олиб бораётган Роберт Мюллернинг объектларидан бири - Комининг истеъфога чиқарилишига - президентнинг шахсан ўзи ҳам айбдор бўлиши мумкин, деган фикрлар айтилган эди.

"Мен ёвуз ва машҳур шахслар томонидан уюштирилган, Америка тарихидаги энг шов-шувли жодугарлар овининг қурбони бўлдим», – дея ёзди Трампўз "Твиттер"ида. "Бахтсиз рақибим Хиллари Клинтон қонунларни бузиб ўзининг интернетдаги ҳимоясиз почта аккаунти орқали хизмат ёзишмаларини олиб бориб, одил судловдан четлашга уринаётган бир вақтда, қандай қилиб мен суриштирув объекти бўлишим мумкин?», - деган саволни ўртага ташлайди Дональд Трамп.

XS
SM
MD
LG