Ссылки доступа

Москва вилоятида ЙТҲ оқибатида вафот этган 6 ёшли бола маст дея топилди


Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича бошқармаси Железнодорожнийда юз берган йўл транспорт ҳодисасини ўрганмоқда. Ҳодиса оқибатида 6 ёшли бола вафот этди. Терговчилар экспертларнинг хулосасига қизиқиб қолишди. Чунки экспертизада автомобиль уриб кетган боланинг ўта маст бўлгани таъкидланади.

"ЙТҲ вафот этган олти ёшли боланинг қонида 2,7 промилле алкогол борлиги аниқланди. Боланинг оиласи такрорий экспертиза ўтказилишини талаб қилмоқда. Уларнинг айтишича, жиноий иш бўйича олиб борилаётган тергов вақтида гувоҳларга босим ўтказилган. Жиноий иш бир ой қўзғатилмади. Кўрсатмаларнинг айрим қисмлари йўқ қилинган», дейилади Тергов қўмитаси хабарида.

Железнодорожнийдаги авария 23 апрелда юз берди. Бу борадаги хабар, фақат Россия ОАВ ёзганидан кейингина, яъни 15 июнда маълум қилинди. Мобил алоқа салони сотувчиси 31 ёшли Ольга Алисова уй ҳовлисида олти ёшли болани машинаси билан босиб кетди. Автомобиль болани босиб, ўзи билан судраб кетган.

ЙТҲ айбдорининг ҳимоячиларининг айтишича, болакай кутилмаганда йўлдан чиқиб қолган ва ўтириб олган. Шу сабабли ҳам аёл уни кўрмай қолган. 12 июнь куни вафот этган боланинг отасига суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасини беришди. Унда боланинг қонидан 2,7 промилле алкогол борлиги аниқлангани айтилади. Яъни, бола ғирт маст бўлган.

"Мен карахт ҳолга тушиб қолдим. Қандайдир қоғоз пайдо бўлганидан эмас, терговчи уни менга топширишдан уялмаганидан карахтга тушдим. Энди мен нимани ҳам кутишим мумкин? Нима мени оталик ҳуқуқидан маҳрум қилишадми? Балки кечирим сўрашга мажбур қилишар?", – дейди боланинг отаси Роман Шимко. Тергов қўмитаси юз берган ҳодисага аниқлик киритиш мақсадида такрорий экспертиза ўтказишга қарор қилди.

XS
SM
MD
LG