Ссылки доступа

Мудофа вазирлиги «ИД» етакчиси Россия авиацияси берган зарба оқибатида ўлганини тасдиқламоқда


Россия мудофаа вазирлиги «Ислом давлати» гуруҳининг етакчиси Россия авиацияси берган зарба оқибатида ўлдирилгани хақида баёнот берди. Вазирлик маълумотларига кўра, Абу-Бакр ал-Бағдодий май ойи сўнггида Раккининг жанубий ҳудудларига берилган зарба оқибатида вафот этган.

Сурия шимолидаги бу шаҳар экстремистик гуруҳларнинг марказий қўмондонлик штаби сифатида кўрилади.

«Ислом давлати» етакчисининг ўлими тўғрисида бу биринчи хабар эмас. Бундай миш-мишлар ОАВда бир неча бор пайдо бўлган эди. Кейинчалик бу каби хабарлар инкор қилинарди. Сўнгги бор «исломчилар» етакчисининг ўлими ҳақида ўтган ҳафтада матбуотда хабар тарқатилди. Бироқ шу кунга қадар бу каби баёнотлар «жиҳодчилар»га қарши курашаётган мамлактларнинг ҳарбийлари томонидан айтилмаган эди.

Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотда Ал-Бағдодийнинг ўлими хақидаги хабарлар тасдиқланиши ва ўрганилиши кераклиги айтилади.

Ал-Бағдодий 2014 йилнинг июнь ойидагн бери «Ислом Давлати» гуруҳига раҳбарлик қилиб келарди. «Жиҳодчи»лар Сурия ва Ироқнинг катта ҳудудларини эгаллаб олишган ва ўз таъсирларини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Гуруҳ тинч аҳоли вакилларига қарши кўплаб жиноятлар, жумладан геноцид содир этишда ҳам айбланади.

«Ислом давлати»га қарши АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кураш олиб боради. 2015 йилнинг сентябрида Россия ҳам Сурияда ҳарбий амалиётда иштирок этар экан, Кремл кураш асосан «исломчи»ларга қарши қаратилганини таъкидлайди.

XS
SM
MD
LG