— Бу асл чипталар эмас, балки нусха эди. Улар биргина Чимкент шаҳрида аниқланди, — деди Мукашева.
«Астана ЭКСПО» компанияси ва Остона ички ишлар департаменти текширувни бошлаб юборди, дея сўзларига қўшимча қилди. Мукашеванинг сўзларига қараганда, сохта чипталар ҳақидаги илк хабарлар бир неча кун аввал пайдо бўлди. Унинг айтишича, қалбаки чипталарга «Казпочта» муҳри босилган эди.
«Казпочта» маълумотларига кўра, шу кунга қадар Жанубий Қозоғистон вилоятида алоқа бўлими орқали 8 800 дона чипта тарқатилган. Почта оператори хабарларига қараганда, Чимкент шаҳри ҳокимияти ва шаҳар таълим бошқармаси томонидан харид қилинган чипталарда сохталик аниқланган.