Эрон ҳарбийларининг маълумотларига қараганда, зарба берилган базада 7 июнь куни Теҳронда юз берган террор ҳодисаларига алоқаси бўлган “Ислом Давлати” гуруҳининг жангарилари бўлган.
7 июнь куни Эрон пойтахтида террорчиларнинг иккита гуруҳи парламент ва ислом республикаси асосчиси оятуллоҳ Ҳомейни мақбарисига ҳужум уюштирди. Ҳужум оқибатида 10дан ортиқ киши ҳалок бўлиб, 40га яқин киши жароҳат олди.