Ссылки доступа

Брюсселда Британиянинг ЕИдан чиқиши борасидаги музокаралар бошланди


Буюк Британиянинг Брекзит бўйича вазири Дэвид Дэвис ва Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари Мишель Барнье 19 июнь куни Қиролликнинг ЕИдан чиқиши юзасидан музокараларга киришдилар.

Музокаралар Европа Иттифоқи тўғрисидаги Шартноманинг аъзо давлатнинг иттифоқ таркибидан чиқишини кўзда тутувчи 50 моддасига биноан бошланди.

Музокаралар аввалида томонлар ташкилий масалалапрни: қай мавзу, қай тартибда кўриб чиқилиши ва учрашувлар даврийлиги билан боғлиқ мавзуларни муҳокама қилдилар.

Дэвиснинг сўзларига қараганда, музокаралар ижобий ва конструктив руҳда бошланмоқда. Барнье Британия вакилларининг сўзларига қўшилди ва биринчи навбатда экспатлар мақоми ва Ирландия ва Шимолий Ирландия чегаралари тўғрисидаги масала муҳокама этилишини билдирди. Брюссель Лондондан талаб қилаётган товон пули биринчи даражали масалалар сирасига киритилмади.

Ҳисоб-китобларга қараганда, "ажралишни барқарорлаштириш" 50 миллиард фунт стерлинг (57 миллиарддан ортиқ евро)га тушиши мумкин. Бироқ, Financial Times ҳисобларига кўра, Европа Иттифоқига аъзо айрим мамлакатларнинг қатъий талабига биноан Брекзит Британияга 100 млрд еврога тушиши мумкин. Би-би-си манбаларига кўра, музокоралар ЕИ учун мақбул бўлган схема асосида ўтказилади: аввалига Буюк Британиянинг Бирлашмадан чиқиши билан боғлиқ талаблар, кейин эса келажакдаги ҳамкорлик ва савдо битимлари муҳокама қилинади.

XS
SM
MD
LG