Ссылки доступа

Хитойдаги тожик маҳбуслар экстрадицияни кутмоқдалар (видео)


Хитойдаги қамоқхоналарда ўлим ҳукми амалга ошишини кутаётган тўрт нафар Тожикистон фуқароси барча расмиятчиликлар ҳал бўлиши билан яқин орада умрбод қамоқ жазосини ўташни давом эттириш учун ватанга экстрадиция қилиниши мумкин.

Тожикистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида маҳбусларни экстрадиция қилиш ҳақида шартнома имзоланганидан сўнг Ғуломалиевлар оиласи аъзолари Чин мамлакатида жазога ҳукм қилинган ота-оналарини яна кўришга умид боғламоқдалар. Оила бошлиғи Абдураҳим Ғуломалиевнинг жазони ўташ муддати 2018 йилда тугайди, унинг рафиқаси Хайринисо Ғуломалиева эса умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган бўлиб, Урумчидаги аёллар қамоқхонасида 5 йил давомида жазо муддатини ўтаб келмоқда.

Эр-хотин Ғуломалиевлардан ташқари яна 13 тожик фуқароси қонунларни бузганлик учун Хитойда жазо муддатини ўтаб келмоқда. Тожикистон Бош прокурори Юсуф Раҳмон мазкур келишувни ратификация қилиш масаласи бўйича парламентдаги чиқиши давомида тўрт нафар маҳбус ватандошлар – уч аёл ва бир эркак ўлим жазосига, яна беш нафари – умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинганлигини маълум қилди. Бир нафар Тожикистон фуқаросига нисбатан 2016 йилда ўлим жазоси амалга оширилган бўлиб, шундан сўнг унинг жасади ватанга олиб келинган.

Жазога ҳукм қилинган тожикистонликларнинг фарзанди Насиба Ғуломалиева Тожикистон ва Хитой ТИВ ўртасида маҳбусларни экстрадиция қилиш тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши уни умидвор қилганлигини айтди. Унинг сўзларига қараганда, 2012 йилда отаси қамоқ жазосига ҳукм қилинганидан сўнг унинг оиласи ночор аҳволга учраб, онаси катта пул ишлаб келиш учун гиёҳванд моддалар билан Хитойга боришга мажбур бўлган. Насибанинг сўзларига кўра, онаси учун Хитойга қилинган бу сафар биринчи ва охиргиси бўлди.

В Китае казнили Хасана Юсуфова, гражданина Таджикистана
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:25 0:00

Шу йилнинг 19 июнида Тожикистон ТИВ сайтида Тожикистоннинг Хитойдаги элчиси Парвиз Давлатзода ва Хитойнинг ташқи ишлар вазири ўринбосари Лю Чжэньминь Хитой ТИВда тегишли Баённома имзолаганидан сўнг Тожикистон ва ХХР ўртасида парламент томонидан 2015 йилда ратификация қилинган Жазога маҳкум қилинган шахсларни топшириш ҳақидаги шартноманинг ратификация қилинганлиги ҳақидаги ратификация ёрлиқлари билан алмашганликлари тўғрисидаги ахборот эълон қилинган. Шартноманинг 20-моддасида баён қилинишича, у 2017 йил 19 июлда кучга киради.

XS
SM
MD
LG