Ссылки доступа

Қирғизистон президентлигига даъвогарлар давлат тили бўйича имтиҳон топширишга киришди


Давлат тили бўйича миллий комиссия биринчи тўрт номзодни белгилади, улар орасида "Ата Мекен" фракциясининг ҳибсга олинган раҳбари Омурбек Текебаев ҳам бор. Имтиҳонлар бугун, 26 июлга белгиланган.

Навбатда биринчи бўлиб "Лига-антикризис" марказининг директори Назарбек Нишанов турибди. Чунки у давлат раҳбарлиги учун биринчи бўлиб ариза берган эди. Аризани иккинчи бўлиб Омурбек Текебаев бергани учун қоидага кўра, Нишоновдан сўнг у имтиҳонга кириши керак эди. Бироқ, 25 июл куни, Первомай туман судининг судьяси Айбек Эрнис уулу судланувчининг сайлов ҳуқуқидан фойдаланишини таъминлаш ва унга паспортини бериш тўғрисидаги Омурбек Текебаевнинг адвокатларининг аризасини қаноатлантирмади.

Судланувчини давлат тили бўйича имтиҳонга келишини ташкиллаштириш борасида МСК ҳозирча ягона фикрга келгани йўқ. Омурбек Текебаевнинг тарафдорлари МСК биносида туришибди.

Қирғиз тили бўйича имтиҳондан ўтувчилар рўйхатида "Ақ Шумқар" партиясининг раҳбари Темир Сариев ва "Ауирдин" компаниясининг директори Арстанбек Абдилдаев (“Қиш бўлмайди” ибораси билан ном қозонган) ҳам бор.

Даъвогарларни давлат тили бўйича билимини аниқлаш тўртта тест синовидан иборат бўлади ва икки соат давом этади. Лексико-грамматика қисмига 50 дақиқа ажратилади, текшириш, ўқиш ва қирғиз тилида оғзаки имтиҳонларга тахминан20-25 дақиқа белгиланган. Қонунга кўра имтиҳон топширувчилар экспертлар комиссиясидан 60 балл ва ўртачадан юқори баҳо олиши керак.

XS
SM
MD
LG