Ссылки доступа

Текебаевни қўллаб-қувватлаб очлик эълон қилганлардан бири шифохонага олиб кетилди


Тез ёрдам шифокорлари очлик эълон қилган "Ата Мекен" партиясининг фаолларидан бири Темир Эмиловни шифохонага олиб кетишди. Бу ҳақда акциянинг бошқа иштирокчиси Айбек Султанқулов маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, штабдаги йигитлар шифокорларни чақириб, акция иштирокчиларининг соғлиқларини текшириб кўришни илтимос қилишган. "Эмиловнинг соғлиғи яхши эмас эди, шу сабабли шифохонада кўрикдан ўтказиш мақсадида уни олиб кетишди”, - деди Султанқулов.

Сиёсатчилар Ўмурбек Текебаев ва Дуйшенқул Чотоновларнинг тарафдорлари очлик акциясини 31 июль куни бошлашди. Улар “сиёсий таъқиб тўҳтатилишини “ талаб қилишмоқда.

"Ата Мекен" партияси етакчиси Ўмурбек Текебаев ва собиқ элчи Дуйшенқул Чотонов беш ойдан бери Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитасининг Тергов изоляторида ушлаб турилибди. Уларга нисбатан ҚР Жиноий Кодексининг 303 моддасининг 1 қисми ("Коррупция") бўйича айб қўйилган.

Жиноий иш Россия фуқаролари Алексей Модин ва Леонид Маевскийларнинг кўрсатмасига биноан очилган. Уларнинг даъво қилишичаайни дамда марҳум Талант Маматкеримов орқали Ўмурбек Текебаевга "Мегаком"компаниясининг акцияларини сотиб олишга ёрдам бериши учун бир миллион доллар беришган. Бироқ айбланувчилар бу иш сиёсий таъқиб эканлигини айтишмоқда. Аммо тергов идоралари жиноий иш тегишли ҳужжатларга асосланган ҳолда очилганини таъкидлайди.

XS
SM
MD
LG