Ссылки доступа

Олмаотадаги суд тахмин қилинаётган экстремистга ҳукм чиқарди


Олмаотадаги суд “экстремистик гуруҳ тарафидаги жангларда иштирок этиш учун Сурияга чиқишни режалаштирган одамга” нисбатан ҳукм чиқарди, деб хабар қилди 2 август куни маҳаллий ОАВ судга ҳавола қилган ҳолда.

Суднинг матбуот хизмати маълум қилишича, М. исмли фуқаро Қирғизистон ва Туркия орқали “Жабҳат ан-Нусра” гуруҳи тарафида жангари ҳаракатларда иштирок этиш учун Сурияга боришни режалаштирган. Суд ҳукми билан М. террористик гуруҳ фаолиятида иштирок этилишида айбдор деб топилиб, унга мол-мулкининг мусодара қилиниши билан олти йиллик қамоқ жазоси белгиланди.

Суд хабарида судланувчининг ёши, фуқаролиги келтирилмаган, аммо у салафизм – қозоғистонлик амалдорлар томонидан деструктив оқимларга киритилувчи сунний исломдаги ўта консерватив йўналиш тарафдори эканлиги айтилган.

Олмаота шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция суд ҳайъатининг 1 августдаги қарори билан Алмала туман суди ҳукми ўзгартиришсиз қолдирилди. Ҳукм қонуний кучга кирди.

XS
SM
MD
LG