Ссылки доступа

Қирғизистонда журналистга трансвеститлар ҳужум қилди


Radar.kg интернет сайти бош муҳаррири Қарачач Шакирова Бишкекда ҳужумга учрагани ҳақида маълум қилди. Унинг айтишича, юз берган ҳодисадан сўнг у шифохонага ётган.

Унинг сўзларига қараганда, милиция ходимларининг рейдини ёритаётган бир вақтда “аёллар либосида бўлган эркак” томонидан жароҳат олган:

- Менга транссексуал (ҳезалаклар), трансвеститлар – аёллар кийимида бўлган эркаклар ҳужум қилди. Биз чақирув асосида милиция билан етиб борганимизда шовқин эшитдик. Маст одамлар бақирарди. Улар милиция ходимларини кўришгач, аниқ билмайман - улардан бири ё эркак, ё аёл- милиция ходимни ура кетди. Қўшимча иккита-учта милиция нарядини чақиришга тўғри келди. Милициянинг қўшимча кучлари етиб келганида бу одамлар бизни калтаклай бошлади. Менинг камерамни синдиришди, либосларимни йиртиб ташлашди, тақинчоқларимни тортиб олишди ва топишим қийин бўлган жойга тақинчоқларимни ташлаб юборишди. Бошимга тош келиб тушди. Ҳозир 4- шаҳар шифохонасида даволанаяпман. Шифокорлар бош мия чайқалиши диагнозини қўйишди, баданимда кўкариш аломатлари бор.

Журналистнинг айтишича, ходиса Бишкекдаги қўпқаватли уйлардан бирининг ҳовлисида юз берган. У юз берган ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза берди.

Милиция мазкур ҳодиса юзасидан олти киши ушланганини маълум қилди. Бишкек шаҳар ИИБ матбуот котиби Адил Омаровнинг айтишича, ҚР Жиноят Кодексининг 234 (“Безорилик”) моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган ва тергов ишлари олиб борилмоқда:

- Бир гурух ёшлар жамоат тартибини бузаётгани ҳақида ахборот келиб тушди. Ҳодиса жойига милиция ходимлари ва журналистлар етиб борганида, улар ҳужум остида қолишди. Безорилар ОАВ ходимининг қўлида бўлган видеокамерага зарба берди. Қўлга олинганлар вақтинчалик тергов изоляторига олиб келинди.

XS
SM
MD
LG