Ссылки доступа

Қозоғистоннинг 420 мингдан ортиқ аҳолиси бепул тиббий ёрдамдан маҳрум бўлиши мумкин


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг вакиллари янги ижтимоий дастур юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида Жанубий Қозоғистон вилоятига ташриф буюришди. Уларга кўра, минтақада истиқомат қилаётган 400 мингдан ортиқ аҳоли бепул тиббий ёрдамдан айрилишлари мумкин.

Маҳаллий расмийлар бир қатор муаммолар мавжудлигнини тан олмоқда.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг вакиллари 28 июлдан 2 августга қадар Қазиғурт, Сариағаш, Мақтаарал, Ордабаси туманлари, Шимкент ва Туркистон шаҳарларига ташриф буюриб, маҳаллий аҳолининг аҳволи билан танишди, 2018 йилдан бошлаб кучга кирадиган мажбурий ижтимоий суғурта масалалари юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришди. Мажбурий ижтимоий суғуртаманзилли ижтимоий кўмак кўрсатишни, аёлларнинг пенция ёшини кўтаришни, аҳоли бандлигини таъминлашни, оммавий тадбиркорликни ривожлантириш масаласида аҳолига маслаҳат беришни кўзда тутади.

Сафар якунлари ҳақида 2 август куни Шимкентда вазир ўринбосари Биржан Бидайбердиули баёнот берар экан, Жанубий Қозоғистон вилоятида 423 410 аҳолининг мажбурий ижтимоий тиббиёт суғуртаси тизимидаги мақоми ҳамон белгиланмаганини айтди.

"Агар уларнинг 33 минг нафари ишсиз бўлса, қолганлари ўзини ўзи иш билан таъминлаганлардир", – деди вазир ўринбосари.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Тамара Дуйсенова, агар бу фуқаролар ишсиз ёки ўзини иш билан таъминлаганлар сифатида рўйхатдан ўтмайдиган бўлса, у ҳолда улар бепул тиббий хизматдан фойдалана олмасликларидан огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG