Ссылки доступа

АҚШ РФ ва Белоруссия ҳарбийлари тайёргарлигини синчиклаб кузатмоқда


Қўшма Штатлар "Fарб-2017" Россия-Белорусь ҳарбий машғулотларига тайёргарликни синчиклаб кузатмоқда.

Европадаги машқларда Америка кучлари қўмондони Жон Хили 3 август куни баён қилганидек, Москва етарлича “шаффоф” эмас, чунки АҚШ ва НАТОнинг яқинда Қора Денгиз минтақасида ўтказилган манёврларида россиялик вакиллар қатнашган бўлсада, Россия ғарблик кузатувчиларни рус-белорусь ҳарбий машқларига таклиф қилмади.

Росссия томонидан тажовузкор ҳаракатлар кучайиб бораётганига жавобан, АҚШ 2018 йилда НАТО бўйича иттифоқчилари билан биргаликда қуруқликдаги қўшинлар, авиация ва флотнинг 11 та йирик машқларини ўтказишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Россия ва Белоруссия ҳудудида 14-20 сентябрда ўтказилиши мўлжалланаётган "Запад-2017" машқларида 13 минг ҳарбий хизматчи ва 680 та ҳарбий техника қатнашиши хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG