Ссылки доступа

Тожикистон Бош прокуратураси: ТИУП ва “24 гуруҳи” фаолларининг қариндошлари сўроқ қилинади


Тожикистон бош прокурори мамлакатда тақиқланган Ислом уйғониш партияси ва “24 гуруҳи”нинг мамлакат ҳудудидан ташқаридаги фаолларининг қариндошлари таъқиб қилинаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

"Оила аъзолари ва қариндошлар ушбу гуруҳлар фаолларига қарши очилган жиноий ишлар доирасида сўроқ қилинади. Бунда уларга ҳеч қандай тазйиқ қўлланилмайди", деб баён қилди Юсуф Раҳмон пайшанба куни Душанбеда ўтказилган матбуот анжуманида.

Ўтган ойда Тожикистон Ислом уйғониш партияси(ТИУП),Германиянинг Дортмунд шаҳрида мухолифат кучларининг йиғилиши ўтказилганидан сўнг, партия фаолларининг қариндошлари таъқиб қилинаётгани ҳақида баёнот берганди.

Илгари парламент партияси бўлган ТИУП 2015 йил кузида мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдухалим Назарзода қўзғолон қилишга уринганлигига алоқадорликда айбланган ва Тожикистон Олий суди томонидан эктремистик ва террорчилик гуруҳлари рўйхатига қўшиб қўйилганди. Шундан бир йил олдин “24 гуруҳи” ҳам бу рўйхатга киритилган эди.

XS
SM
MD
LG