Ссылки доступа

Туркманистон президенти қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг самарасиз эканлигини тан олди


Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 10 йил олдин ҳукумат томонидан қабул қилинган қишлоқ хўжалиги ислоҳоти етарлича самарали бўлмаганини тан олди.

Унинг сўзларига кўра, Туркманистон буғдой экспорт қилиш имконига эга бўлгани ҳолда, озиқ-овқат учун мўлжалланган буғдой ва ун хориждан сотиб олинмоқда.

31 июль куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида Бердимуҳамедов баён қилганига қараганда, давлат тармоқнинг уйғун ривожланиши учун зарур ёрдам кўрсатмоқда, лекин натижалар пастлигича қолмоқда. Расмий хроникага кўра, жорий йилда буғдой ҳосили режалаштирилганидан камроқ бўлди ва кутилаётган 1 600 миллион тонна ўрнига 1 миллион тоннани ташқил қилди. Шу муносабат билан вилоят раҳбарлари ва бош вазир ўринбосари ҳайфсан олди.

Туркманистон президенти тилга олган қишлоқ хўжалигидаги камчиликлар орасида ернинг шўрлангани, кучсизлангани, паст сифатлар ва ҳосидорлик, шунингдек, мамлакат олтин захираларининг хориждан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилишга сарфланаётгани каби муаммолар кўрсатилди.

Июнь ойининг охирида банкоматлар етишмаслиги, уларда нақд пул йўқлиги, шунингдек, бериладиган пуллар суммасига расмий чекловлар қўйилгани билан боғлиқ муаммолар туфайли, давлатга топширилган ҳосил учун фермерларнинг иш ҳақини нақдлаштиришдаги қийинчиликлар ҳақида хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG