Ссылки доступа

Путин навбатдаги муддатга номзодини қўйишни ўйлаб кўришини айтди


Россия Президенти Владимир Путин 2018 йилнинг март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловига тўртинчи марта ўз номзодини кўрсатиш масаласини ўйлаб кўришини айтди.

Бугун Бурятияда бўлиб ўтган мажлисда чиқиш қилган Путин шу ҳақда гапирди. У маҳаллий аҳоли вакилининг видеоалоқа орқали мурожатига жавоб берди. Ўзини иккинчи жаҳон уруши ветерани дея таништирган фуқаронинг айтишича, одамлар Путиндан «навбатдаги сайловларга ўз номзодини қўйишини сўраётган» экан.

2000 йилдан бери президет ёки бош вазир сифатида ҳокимиятда бўлиб келаётган Путин кўпчиликнинг фикрича, ўз номзодини кўрсатади ва навбатдаги сайловларда тўртинчи муддатга ўз ғалабасини таъминлайди. Россияда сайловларда кимлар иштирок этиши, марказий оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш, овозларни ҳисоблаш марказий хукумат томонидан қаттиқ назорат қилиб турилади ва бошқарилади.

Россия марказий сайлов комиссияси (МСК) яқинда баёнот бериб, муҳолифатдаги етакчи сиёсатчи Алексей Навальний маблағларни ўзлаштирганликда айбдор деб топилгани боис бўлажак сайловларга номзодини кўрсата олмаслигини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG