Ссылки доступа

Қозоғистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси ўз хавфсизлигидан хавотирга тушиб Парижга келди


Ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Рамазан Есергепов айни дамда Парижда бўлиб турибди. Бу ҳақда у Озодлик радиоси билан телефон орқали бўлиб ўтган суҳбатда айтди. Унинг айтишича, ўзининг хавфсизлиги туфайли Қозоғистонни тарк этишга мажбур бўлган.

Маълумки, у 14 май куни номаълум шахс томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида жароҳат олган эди, сўнгги вақтларда эса унинг атрофидаги вазият кескинлашиб бормоқда.

У шунингдек, ўзининг эркинликларидан ҳам хавотирга тушаётганини билдирди. Куч ишлатиш салоҳиятига эга идораларнинг сўнгги ҳатти-ҳаракатларидан маълум бўлишича, ҳукумат журналистга қарши жиноий иш очишни режалаштирган.

Есергеповнинг айтишича, у Парижга 3 август куни келган. Икки кун аввал унинг дўстлари Рамазан Есергеповнинг йўқолиб қолгани ҳақида хабар беришган эди. 2 август куни у Олма-ота шаҳридаги Медеу туманидаги хонадонида кўринмаган эди. Унинг оиласи Остонада истиқомат қилгани боис у Олма-Отада ёлғиз яшарди. Унинг қаердалигини журналистга уюштирилган суьқасддан кейин давлат томонидан тайинланган қўриқчи, Олма-ота транспорт бошқармаси ходими Георгий Когай ҳам, қариндошлари ҳам, полиция ҳам билмади.

Рамазан Есергепов сўнгги бор ватанида полиция томонидан 1 август уни Олма-ота шаҳар суди биноси олдида ушланган эди. Судда унинг бир қатор давлат органлари раҳбарларига нисбатан апелляция аризаси кўриб чиқилиши керак эди. Ўша куннинг ўзида полиция унга нисбатан маъмурий хуқуқ-бузишлар бўйича протокол туза бошлади. Гўёки у 29 июль куни Олма-отада сиёсий маҳбусларни ҳимоя қилиш мақсадида рухсат берилмаган митинг уюштирган экан. Бироқ, Есергепов ўзини ёмон ҳис қилгани боис, сешанба куни унга тез тиббий ёрдам кўрсатилди ва уйига кетишига рухсат беришди. Аммо эртаси куни, 2 август куни эрталаб, уни уйидан топа олишмади. Қариндошлари ва танишларининг қидирувлари самара бермади.

«Алма-Ата Инфо» газетасининг бош муҳаррири лавозимида ишлаган Рамазан Есергепов 2009 йилнинг 8 август куни Тараз шаҳар судининг қарорига кўра, уч йил муддатга қамоқ жазосига хукм қилинган эди. Ўшанда у давлат сирларини ошкор қилганликда айбдор деб топилган эди. Бироқ, Есергепов ўзига қўйилган айбларни инкор қилган ва сиёсий айблар билан жазога тортилганини таъкидлаган эди. Унинг ишини ўрганиб чиққан БМТ қўмитаси журналист фойдасига ҳукм чиқарди.

XS
SM
MD
LG