Ссылки доступа

Турмушга чиқишни истамаган қирғизистонлик қиз Москвадаги руҳий шифохонга ётди


Қирғизистоннинг элчихонаси ходимлари Москвадаги руҳий беморлар шифохонасига ётишни ҳоҳлаган қизни озод қилишди. Қизнинг бундай ҳатти-ҳаракатига ота-онаси томонидан бегона йигитга турмушга узатиши сабаб бўлди.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, 2 август куни дипломатик ваколатхонага қирғизистонлик мурожаат қилиб, қизини Москвадаги 1 сонли руҳий беморлар шифохонасидан озод қилишга ёрдам беришларини сўраган. У қизи ўз ҳоҳиши билан шифохонага ётганини маълум қилди.

Шифохонанинг даволовчи шифокори элчихона ходимига қиз 2017 йилнинг 29 июль куни «бемаъни қилиқлари ва фантастик ғоялари билан боғлиқ руҳий ҳолатда» келганини айтди.

Қирғизистонлик қизнинг айтишича, сўнги ярим йил мобайнида ота-онасининг, айниқса онасининг босими остида яшаган. Қизнинг сўзларига қараганда, ота-онаси унинг раъйига қарамасдан номаълум йигитга турмушга беришга уринишаётган экан. Мураккаб вазиятга тушиб қолган қиз Қирғизистондан бош олиб кетишга ва шифохонага ётишга қарор қилган.

Элчихона вакиллари қирғизистонлик қиз ва даволовчи шифокор билан суҳбатлашди. Туман суди қизни мажбуран шифохонага ётқизилишига қарши чиқди ва қизни озод қилди. Қиз отасига топширилди.

XS
SM
MD
LG