Ссылки доступа

Чегара бўйича қирғиз-ўзбек музокараларида «илгари силжиш» бор


Наманганда қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҚР ва ЎзР ҳукуматлараро делегациясининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтмоқда. Бу бир йил ичида шу даражадаги 15-икки томонлама расмий учрашувдир.

Расмий маълумотларга қараганда, музокаралар 5 августда бошланган ва 13 августда тугалланиши керак. 2016 йил охиридан бери иккала мамлакат тегишли идораларининг вакиллари ҳали Қирғизистон, ҳали Ўзбекистон ҳудудида учрашиб, амалда ҳар ойда шундай консультациялар ўтказмоқдалар.

Иккала делегациянинг расмий вакиллари “музокаралар қониқарли бўлаётгани, илгари силжиш борлиги”ни таъкидламоқда. Лекин натижалар ҳақида ёки уларни қачон кутиш мумкинлиги тўғрисида икки томон ҳам ҳеч нарса хабар қилмаяпти ва сукут сақлашни лозим топмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара 1378 километр бўлиб, шундан 230 километри ҳалигача аниқ белгиланмай қолган.

XS
SM
MD
LG