Ссылки доступа

Мисрда қўлга олинган талабалар Қозоғистонга қайтди


Аввал Мисрда қўлга олинган, тил ўрганиш курсларининг ўқувчиси бўлган, олти нафар қозоғистонлик талаба ватанига қайтди, деб Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига таянган ҳолда, Остонадан хабар бермоқда маҳаллий ахборот агентликлари.

Талабалар Миср миллий хавфсизлик органлари томонидан ушланган эди. Бу ҳақда 24 июлда маълум бўлди. Қўлга олишнинг тафсилотлари ва сабаблари ҳақида ҳалигача Миср томонидан хабарнома олингани йўқ, деб хабар беради Қозоғистон ахборот агентликлари.

Қозоғистон Миср Ташқи ишлар вазирлигига расман норозилик нотаси юборган. 1 август куни Миср миллий хавфсизлик хизмати вакиллари Қозоғистон элчихонаси билан алоқага чиқди ва олдин ушланган барча ёш қозоғистонликлар депортация қилингани ҳақида хабар қилди, деб ёзади «Казинформ» агентлиги.

XS
SM
MD
LG