Ссылки доступа

Тошкентда "Тозалаш-Антитеррор” тадбири ўтказилмоқда


Тошкентда 30 июлдан бери Мустақиллик байрамининг (1 сентября) 26 йиллигини нишонлашга тайёргарлик доирасида ва жамоат тартибини таъминлаш мақсадида “Тозалаш-Антитеррор” тадбири ўтмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасининг матбуот xизмати xабар қилди.

Тошкент шаҳар ИИБ маълумотига кўра, ўтказилган тадбир давомида қўп қаватли уйлардаги 96 минг хонадон, якка тартибдаги 34 минг хонадон ва 5,4 мингга яқин корхона-ташкилотлар текшириб чиқилган. Натижада, жами 4,5 мингга яқин шахсларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шундан рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилаётган шахсларга нисбатан 4 мингдан зиёд пропискаси бўлмаган шахсларга турган жойи бўйича яшашига йўл қўйгани учун хонадон эгаларига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Текширув жараёнида ИИВ идораларига олиб келинган шахслар билан тезкор-профилактик суҳбатлар ўтказилган. Ҳисобда турувчи шахслар билан профилактик тушунтириш суҳбатлари ўтказилгани, шу билан бирга ҳуқуқбузарлик содир этган жами 456 нафар шахслар профилактик ҳисобга олингани ҳам маълум қилинди.

Мавзе ва махаллаларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўп қаватли уйларга қўшимча 86 та видеокузатув камералари ўрнатилган.

XS
SM
MD
LG