Ссылки доступа

ОАВ: КХДР Жанубий Корея билан музокаралар олиб боришдан воз кечди


КХДР кескинликни юмшатиш мақсадида Сеул ва Пхеньян ўртасида ҳарбий музокараларни қайта тиклаш борасида Жанубий Корея томонидан илгари сурилган таклифни рад қилди.

Шимолий Корея ташқи ишлар вазири рад жавобини изоҳлар экан, жанубий қўшнининг ташаббусида “самимийлик етишмаётганини” таъкиддади. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Йонхап агентлиги маълум қилди.

Икки мамлакат вазирларининг қисқа учрашуви (уч дақиқага яқин) якшанба куни Манилада давом этаётган Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари Ассоциацияси (АСЕАН) анжумани доирасида бўлиб ўтди.

Июль ойи ўрталарида Сеул Пхеньянга мурожаат қилиб, икки мамлакат ўртасидаги демилитация қилинган ҳудудда ҳарбий музокаралар ўтказилиши юзасидан таклиф билан чиққан эди.

Бу музокараларда жанубий Корея томони икки мамлакат ўртасидаги кескинликни барқарорлаштиришни ният қилган ва 1950-йилларда бўлиб ўтган Корея уруши вақтида ажралиб қолган оилаларни бирлаштиришни қайта тиклашга уринмоқчи эди. Сўнгги бор бу каби музокаралар 2015 йилда ўтказилган эди.

5 август куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши бир овоздан қитъалараро баллистик ракеталар синовини ўтказган КХДРга қарши жавоб тариқасида жазо чораларини кескинлаштиришга қарор қилган эди.

XS
SM
MD
LG