Ссылки доступа

Қозоғистонда вилоят кенгашининг депутати осилган ҳолда топилди


Жамбул вилояти маслаҳатининг депутати Қайрат Терликбаев осилган ҳолда топилди.

Ўзини ўзи ўлдириш дастлабки фараз эканлиги айтилмоқда. Вилоят прокурори вазифасини бажарувчи Айдос Майлибаев бугун журналистларга хабар қилганига қараганда, 5 август куни 56 ёшли Қайрат Терлибаевнинг жасадини депутатнинг Луговое қишлоғидаги уйида ўз хотини топган.

“Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказганлик” моддаси бўйича тергов бошланган.

Прокуратура вакилининг сўзларига кўра, жасад оддий тарзда кўздан кечирилганда, баданга шикаст етказишнинг бирор аломати топилмаган. Жасад суд-тиббиёт экспертизаси ўтказиш учун Мерке қишлоғига жўнатилган. Терликбаев ўлим олди хати қолдирмаган.

Қайрат Терликбаев «Казахстан темир жоли» (КТЖ) компанияси филиалининг “Луговск рельс- пайвандлаш корхонаси” директори бўлиб ишлаган.

XS
SM
MD
LG